
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Америка армиясига ёшларни ёллаш жараёнида дуч келинаётган асосий қийинчиликлар ҳақида очиқ ва баҳсли баёнот берди. У Пентагонда рекрутерлар билан бўлиб ўтган учрашувда бу масалага тўхталди.
Вазирнинг айтишича, мавжуд муаммоларга қарамай, АҚШ Қуролли кучларига янги чақирилувчиларни жалб қилиш бўйича рекорд натижаларга эришилган. Бироқ у бу жараён осон кечмаётганини таъкидлаб, ёшлар орасида жисмоний ва билим даражаси билан боғлиқ муаммолар кўплигини қайд этди.
“Биламан, бу осон эмас. Асосий муаммоларни ҳамма билади: ёшларнинг жуда катта қисми жисмонан тайёр эмас ёки билим даражаси етарли эмас”, — деган Пит Хегсет ўз нутқида.
Дастлаб вазирнинг сўзлари жуда кескин тарзда янграгани жамоатчиликда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Шундан сўнг у ўз фикрини аниқлаштириб, ишлатилган иборалар ноўрин бўлганини тан олди.
“Аҳмоқ деган таъриф тўғри эмас. Асл муаммо шундаки, айрим ёшлар етарли таълим олмаган ёки диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми каби муаммоларга эга”, — дея изоҳ берди вазир.
Пит Хегсетнинг таъкидлашича, АҚШ армиясини тўлдириш масаласи нафақат ҳарбий, балки таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари билан ҳам бевосита боғлиқ. Шу сабабли бу муаммоларни ҳал қилиш комплекс ёндашувни талаб қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.