date

Нима сабабдан Италия бош вазири Шавкат Мирзиёев берган совғани сотмоқчи бўлди?

Нима сабабдан Италия бош вазири Шавкат Мирзиёев берган совғани сотмоқчи бўлди?

Италия бош вазири Жоржа Мелонининг хизмат сафари чоғида олган қимматбаҳо совғаларини аукцион орқали сотиш режаси бекор қилинди. Сабаб — савдони ўтказиши керак бўлган аукцион уйи жиноий терговга тортилгани.

Сотувга қўйилиши режалаштирилган буюмлар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳадъя қилинган қимматбаҳо тошлар билан безатилган маржон ҳам бор эди. Ушбу совға Мелонининг 2025 йил май ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи вақтида топширилган.

Италия қонунчилигига кўра, бош вазир хорижий давлат раҳбарларидан олинган ва қиймати 300 евродан ошадиган совғаларни шахсий мулк сифатида сақлаб қола олмайди. Шунинг учун бундай буюмлар давлат тасарруфида сақланади ва очиқ савдога камдан-кам чиқарилади.

Маълумотларга кўра, бекор қилинган аукциондан тахминан 800 минг евро тушум олиниши ва маблағнинг катта қисми хайрия мақсадларига йўналтирилиши режалаштирилган эди. Эндиликда бу ташаббус номаълум муддатга қолдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нима сабабдан Италия бош вазири Шавкат Мирзиёев берган совғани сотмоқчи бўлди?