
Исроил армияси хабарига кўра, Ғарбий Соҳилда исроиллик захирадаги аскар йўл четида ибодат қилаётган фаластинлик эркакни автомобил билан уриб юборган. Ҳодиса аскар ҳудудда аввал ўқ узганидан кейин содир бўлган.
Ҳарбийлар баёнотида ушбу шахс ўз ваколатларини қўпол равишда бузганини билдирган. У захирадаги ҳарбий хизматчи бўлгани аниқланиб, дарҳол хизматдан четлатилган ва қуроли мусодара қилинган. Исроил оммавий ахборот воситалари унинг уй қамоғида экани ҳақида хабар бермоқда.
Жабрланган фаластинлик эркак тиббий кўрикдан ўтказилган, бироқ жиддий жароҳат олмагани аниқланган. Ҳозирда у уйига қайтган. Фаластин телевидениесида намойиш этилган видеода қуролланган шахс автомобил билан ибодат қилаётган одамни уриб юборгани акс этган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Ғарбий Соҳилда зўравонликлар кескин ошган. 2023-йил октабридан 2025-йил октабригача бўлган даврда мингдан ортиқ фаластинлик ва ўнлаб исроилликлар ҳалок бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.