Мексикада полиция рейди давомида мамлакатдаги йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси ва унинг бир неча ҳамтовоқлари йўқ қилинди. Daily Star нашрига таяниб Кун.уз ёзишича, гап "Бельтран Лейва" наркокартели етакчиси Хуане Франциско Патроне Санчезе ва унинг қўл остидаги етти жангчиси ҳақида кетмоқда.
Интернетда ушбу рейднинг гувоҳлар ва кузатув камералари томонидан суратга олинган видеоси пайдо бўлди. Ёзувда акс этишича, полиция вертолёти Тепик шаҳридаги уйлар устидан уча туриб, бирданига жиноятчилар машинасига ўт очишни бошлайди.
Наркокартель 4 ака-ука Бельтран Лейва томонидан ташкил этилган. 2008 йилда тўда аъзолари Мексика полициясининг раҳбарларидан бири Эдгар Эусебио Гомесни ўлдирганлар. Шундан кейин ҳукумат тўданинг ўша вақтдаги етакчиларини йўқ қилган ва ҳибсга олган.
[media=https://youtu.be/HYfrHYFNC9c] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди