Россия Федерацияси Думасининг аъзоси, депутат Виталий Милонов мамлакат Федерал ахборот агентлигига 14 феврални “авлиё Валентин” куни сифатида нишонлаш борасида ўз фикрларини билдирди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
“Менинг фикримча, авлиё Валентин кунини нишонлаш худди “қора жума”, чегирмалар кунида ва шу қатори кунларда тижорий фойда топиш билан бир хил. Бизнинг жамиятда бу кун фақат иқтисодий фойда олиш учун жонланиб турибди.
Атрофга боқинг, гул дўконлар, савдо марказлари, ўйинчоқ дўконлари бу байрам ортидан фақат даромад қилмоқда. Агар сиз севгингиз ана шундай маиший буюмлар билан баҳоланади деб ўйласангиз, марҳамат давом этинг. Аммо олий туйғуларни пулга чақиш, шу туйғу йўқлигини билдиради”, дейди Милонов.
Бундан ташқари, депутат ўз сўзи давомида, бу куннинг асосий ташкилотчилари ресторан, кафе, товар ишлаб чиқарувчилар эканлигини эсдан чиқармасликни таъкидлаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди