Кеча, 15 февраль куни Иккинчи Жаҳон уруши давридан бери портламай қолган бомба тасодифан бутун Германия бўйлаб айланиб чиқиб, Кёльндаги чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудудидан топилди.
Полициянинг маълумотига кўра, бомбанинг узунлиги бир метр атрофида ва диаметри 40 см. У Дойцен шаҳридан Кёльнга келтирилган. Бу масофа тахминан 480 километрни ташкил этади.
Ҳудуднинг 100 метр радиусидаги тахминан 600 та киши бехатар жойга кўчирилди. Кейин, сапёрлар бомбани зарарсизлантиришга киришди.
Маълумот учун, бундан аввал ҳам Грециянинг Салоники ҳудудларидан Иккинчи Жаҳон урушида отилмай қолган 250 килограмли авиабомба топилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди