Венесуэла расмийлари Мадуронинг тақдири ноаниқлигини айтди

Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғини асирга олгани ҳақида хабар берилганди. АҚШ сенатори Майк Ли давлат котиби Рубио сўзларига таяниб, Мадуро Қўшма Штатларда жиноий айбловлар бўйича суд олдида жавоб беришини билдирди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Венесуэла вице-президенти Делси Родригес бу борада АҚШ расмийларига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, Мадуро ва рафиқасининг қаердалиги номаълум бўлиб қолмоқда ва улар тирик эканини тасдиқловчи далиллар тақдим этилиши талаб қилинмоқда.
“Биз уларнинг қаерда эканини билмаймиз. Улар тирик эканини исботловчи далилларни талаб қиламиз”, — деди Родригес.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг