БААдаги элита кўчмас мулкини қуриш билан шуғулланувчи етакчи Damac Properties компанияси ўзининг Дубайдаги Damac Hills лойиҳасида Trump International Golf Club Dubai'ни расман очиқ деб эълон қилди. Бу ҳақда "TradeArabia"га таяниб "Кун.уз" хабар берди.
Гольф-клубнинг очилиш маросимида нуфузли меҳмонлар, шу жумладан АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг ўғиллари - Trump Organization ижрочи вице-президенти Эрик Трамп ва кенжа Дональд Трамп иштирок этишди.
Trump International Golf Club Dubai иншооти Sheikh Zayed Road'дан 10 дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, 42 миллион квадрат фут майдондаги лойиҳанинг қоқ марказини эгаллаган.
Манбада таъкидланишича, гольфнинг янги майдони кутилганидан-да аъло чиққан. У гольф майдонларини яратиш бўйича дунёга машҳур Гил Ханз томонидан лойиҳалаштирилган. 2016 йилги Олимпия ўйинлари объектлари лойиҳаси ҳам шу инсон томонидан яратилган.
Damac Properties раиси Ҳусайн Сажвоний очилиш маросимида сўзга чиқар экан, шундай деди: "Бу халқаро гольф майдони ҳозиргина дунёнинг энг нуфузли гольф майдонларига қаторига қўшилди".
"Бу Дубайдаги кўп сонли диққатга сазовор жойлар сафини тўлдириб турувчи яна бир ажойиб маскандир", - қўшимча қилди у.
Трамп эса, ўз ўрнида шундай деди: "Биз Дубайдаги бундай муҳим ҳодисанинг бир қисми эканимиздан жуда хурсандмиз. Дубайдаги Trump International Golf Club- бизнинг бутун дунёдаги 18 нуфузли гольф майдонидан иборат коллекциямизни тўлдириб туради".
У Damac Properties билан ҳамкорлигидан фахрланишини қўшимча қилган.
Trump International Golf Club очилиши муносабати билан катта мушакбозлик бўлиб ўтди.
Damac Hills 4 мингдан ортиқ ҳашаматли вилла ва 7,5 минг турар жой, гольф майдони, шунингдек меҳмонхона, ажойиб дўконлар, спа - ва велнес-марказлар, кўнгилочар масканлар, ресторан ва кафелардан июборат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди