Россиялик миллиардер Андрей Мельниченконинг шахсий яхтаси Sailing Yacht A ("Елканли яхта А") немис кемасозлик верфининг 15 млн евродан кўпроқ маблағ бўйича эътирози сабабли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Yacht Harbour портали маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
Яхта бир неча кун аввал Гибралтарга безак ишлари учун келган, кейин эса Испанияга юриш синовларидан ўтгани келиши керак эди. 5 февралда яхта Германиянинг Киль шаҳрини тарк этганди.
Яхтани қурган Nobiskrug верфи адвокатлари шартнома бузилиши бўйича судга даъво аризаси топширишган. Унда айтилишича, яхтани буюртма қилган Valla Yachts Limited 27 январгача кема учун 9,8 млн долларлик охирги траншни ўтказиб бермаган. Бундан ташқари, верфда пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича 2,6 ва 2,9 млн евролик эътирозлар вужудга келган. Натижада даъво аризасида кўрсатилган қиймат 15,3 млн еврога етган.
Дунёда энг катта елканли яхта ҳисобланувчи бу яхта Мельниченконинг пулларига қурилган ва 2015 йил кузида Киль шаҳри яқинида сувга туширилган. Унинг узунлиги 143 метрни, сув сиғимдорлиги 14 минг тоннадан кўпроқни, елканларининг умумий майдони эса футбол майдонидан каттароқни ташкил қилади. Яхтада 8 та палуба бўлиб, унинг экипажи 54 кишига мўлжалланган.
Яхтанинг нархи турли баҳолашларга кўра, 400 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди