Россиянинг Екатеринбург шаҳрида метро рельсига йиқилиб тушган болани бегона эркак ҳаётини хавф остига қўйиб қутқарди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Бола метро рельсига йиқилгандан кейин уни қутқариш учун йигирма сония зарур бўлди. Болани рельсдан кўтариб тепага олиб чиққан эркакни кузатув камералари қайд этган.
Иккинчи синф ўқувчиси бўлган боланинг бутун диққат-эътибори телефонда бўлгани боис, платформанинг четига бориб қолганини англамаган. Рельс устига йиқилган бола мустақил равишда ўрнидан турмоқчи бўлганда, буни эплолмади.
Боланинг йиқилганини кўрган эркак зудлик билан ёрдамга шошилди, у рельсга сакраб тушиб, болани юқорига узатди. Бошқа йўловчилар ҳам унинг тепага чиқишига ёрдам берди. Бола олган тан жароҳати туфайли касалхонага ётқизилди. Унга ёрдам берган Антон исмли эркак бекатда турган барча йўловчилар қутқарув ишларида қатнашгани учун ўзини қаҳрамон деб ҳисобламади.
[media=https://youtu.be/HI9rnqxKaSs] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди