Канада армияси АҚШ босқини сценарийларини кўриб чиқмоқда

Globe and Mail нашри ёзишича, Канада армияси АҚШ томонидан эҳтимолий босқин хавфи сценарийларини моделлаштиришга киришган. Хабарда турли вариантларда партизанлар уруши усуллари устувор йўналиш сифатида кўрилаётгани қайд этилади.
Манбага кўра, ҳарбийлар Афғонистонда қўлланганига ўхшаш қўзғолон (исён) тактикалари бўйича ҳам таҳлиллар олиб бормоқда. Бунда кичик гуруҳлар ҳаракати, яширин қаршилик ва ҳудудий устунликдан фойдаланиш каби ёндашувлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, қўмондонлар АҚШнинг эҳтимолий ҳужумини тўлиқ қайтариш учун қурол-яроғ етарли эмаслигини тан олгани айтилади. Шу сабабли саботаж, дронлар ёрдамида пистирма уюштириш ва номутаносиб кураш усулларига эҳтиёж туғилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг