date

АҚШ Арктикада кучайиш учун Гренландияни кўзлаяптими?

АҚШ Арктикада кучайиш учун Гренландияни кўзлаяптими?

The Daily Mail хабарига кўра, Доналд Трамп Гренландия аҳолиси оролнинг АҚШга қўшилишини референдумда маъқулласа, ҳар бир фуқарога 1 миллион доллардан тўлаш ғоясини кўриб чиқмоқда. Гап тахминан 57 минг нафар аҳоли ҳақида кетаётгани сабаб, бу ташаббус АҚШ учун 57 миллиард долларга (тахминан 712,5 триллион сўм) тушиши мумкин.

Нашр манбаларига кўра, мазкур режа минтақада АҚШнинг ҳарбий иштирокини кучайтириш бўйича муқобил йўл сифатида тилга олинмоқда. Яъни, масала фақат иқтисодий таклиф билан чекланмай, стратегик манфаатлар фонида ҳам баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Дания позицияси ўзгармаган: Копенгаген Гренландияни топшириш ёки сотиш эҳтимолини рад этади ва орол мақомига оид ҳар қандай қарор Дания розилигини талаб қилишини таъкидлайди. “Бу содир бўлмайди. АҚШ Гренландияга эгалик қилмайди. Бу — қизил чизиқ”, деган Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Арктикада кучайиш учун Гренландияни кўзлаяптими?