АҚШ давлат департаменти КХДР ташқи ишлар вазирлиги ходими Чо Сон Хуга виза беришдан бош тортди. У Қўшма Штатларга америкалик собиқ амалдорлар билан музокараларда иштирок этиш мақсадида бормоқчи бўлган, деб ёзмоқда Кун нашри.
Таъкидланишича, Давлат департаменти вакиллари виза бермаслик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ беришмаган. Нима сабабдан рад этилганига ҳам ойдинлик киритилмаган.
КХДР ташқи ишлар вазирлигидаги Америка билан муносабатлар бўлими раҳбари Чо Сон Ху АҚШга “экспертлик дипломатияси” шакли доирасидаги учрашувга бориши лозим эди, у собиқ амалдорлар билан, шунингдек турли тадқиқот марказлари экспертлари билан миллатларо можароларни ҳал қилиш йўлларини қидириш мақсадида норасмий музокаралар олиб боришни назарда тутганди.
Тахминларга кўра, АҚШ ҳудудида сўнгги олти йил давомидаги илк шундай маслаҳатлашувларга айланиши керак бўлган музокаралар Нью-Йоркда 1-2 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Давлат департаментининг Шимолий Корея вакилига виза бермаслик туфайли учрашув бекор қилинди деб ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан расмий равишда учрашиши мумкинлигини истисто қилмагани ҳақида хабар бергандик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди