Европа иттифоқи БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ, Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
«2017 йилнинг 27 февраль куни Кенгаш КХДРга янги чеклов чораларини қўлловчи норматив актларни қабул қилди. Бу актлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2016 йил 30 ноябрдаги 2321 (2016) резолюцияси билан киритилган янги чеклов чораларини назарда тутади», - дея таъкидланади баёнотда.
Хабар қилинишича, чоралар “КХДРдан кўмир, темир ва темир рудаси савдоси, шунингдек мис, никель, кумуш, рух ва ушбу мамлакатлардан ёдгорликларни импорт қилишга тақиқни” ҳам қамраб олади.
Бундан ташқари, Шимолий Кореяга янги вертолёт ҳамда кемалар экспортига ҳам чекловлар қўйилган бўлиб, шунингдек, КХДРлик дипломатик миссиялар ва дипломатлар Европа иттифоқида биттадан ортиқ банк ҳисоб рақамини очишлари мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди