Бишкекнинг Биринчи май тумани суди 26 февралда қўлга олинган, "Ата-Мекен" ("Ота макон") партияси етакчиси ва парламентдаги шу номдаги фракция раҳбари Омурбек Текебаевга нисбатан эҳтиёт чораси тайинлади.
Суд қарорига кўра, мухолифат етакчиси Текебаев икки ойга ҳибсга олинди. Сиёсатчи Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторида ушлаб турилибди.
Қирғизистон бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2010 йилда Қирғизистоннинг муваққат ҳукумати раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Текебаев россиялик тадбиркордан "унга устунликлар берилиши" учун 1 млн доллар олган. Бир қатор телекоммуникация компанияларига эга бўлган россиялик бу пулларга Қирғизистонда уяли алоқа хизматларини тақдим қилувчи "Альфа телеком"нинг 10-15 фоиз акциясини олишга умид қилган.
Таъкидланишича, Текебаев олган пуллари учун ўз зиммасига олган "мажбуриятларни" бажармаган ҳамда пулларни қайтаришдан бош тортган. Боз устига у россияликка йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган. Бу жиноий иш бўйича, шунингдек, Текебаевнинг сафдоши, Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Дуйшен Чотонов ҳам қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди