16:20 / 01.03.2017
6 415

ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди

ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди

ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига хайрлашув нутқи йўллади. У охирги ойлардаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ташкилот енгилганини тан олиб, жангариларни тоғли ҳудудларга кетиб яширинишга чақирган. Бу ҳақда Alsumaria телеканалига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Ал-Бағдодий ўз видолашув нутқида ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирган. У жангарилар Найнавада ва Ироқнинг бошқа ҳудудларида мағлуб бўлишгани ҳақида гапирган", деган манба.

Бундан олдинги хабарларда Ал-Бағдодий Мўсулнинг ғарбий қисмидан чиқиб кетгани маълум қилинганди.

Бироз олдинроқ, Ироқ қўшинлари Мўсулни ташқи дунё билан боғлаб турган охирги йўлни эгаллашгани маълум бўлди ва шаҳар ичкарисида қолган жангарилар ҳамда ҳарбий техникаларнинг шаҳардан олиб чиқилишига имкон қолмади.

Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланар, шунингдек, жангариларнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч шаҳри бўлиб қолаётганди. Бу шаҳарни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий юриш ўтган йилнинг 17 октябридан буён олиб борилмоқда. Ироқ армияси, шиа бўлинмалари, курд лашкарларидан ташқари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари ҳам бу юришда иштирок этмоқда.

Ироқ қўшинлари Мўсулнинг шарқий қисмини 17 январь куни озод этишганди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумати шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллаш учун юриш бошлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди