Каъбадаги мато миллиардер Эпштейнга ҳадъя сифатида юборилган экан

АҚШ Адлия департаменти эълон қилган ҳужжатларга кўра, 2017-йилда таниқли миллиардер Жеффрей Эпштейнга Каъба матосининг бир парчаси совға қилинган. Ноёб диний аҳамиятга эга бу ҳадяни Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритувчи бир гуруҳ ишбилармонлар юборган. Азиза ал-Аҳмади совға мусулмонлар учун катта маънавий аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. Эпштейн билан боғлиқ мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
АҚШ Адлия департаменти томонидан эълон қилинган ҳужжатларга кўра, 2017 йилда таниқли миллиардер Жеффрей Эпштейнга Каъбанинг матосидан бир парча совға қилинган. Ушбу ноёб совғани Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритувчи бир гуруҳ ишбилармонлар юборгани аниқланган.
Совға диний аҳамиятга эга бўлган Каъбапўш матосининг бир қисми бўлиб, у дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар томонидан зиёрат қилинадиган жойда жойлашган муқаддас матодир.
Азиза ал-Аҳмади исмли аёл бу совғани юборганлардан бири сифатида қуйидагиларни таъкидлаган:
“Бу қора мато парчасига дунё бўйлаб камида ўн миллионлаб сунний, шиа ва бошқа мусулмонларнинг қўли теккан. Улар Каъба атрофида етти марта тавоф қилиб, имкон топиб шу матога қўл теккизишга интилишади. У ерда ўз дуолари, орзулари, кўз ёшлари ва умидларини қолдиришади. Сўнгра бу дуолар ижобат бўлишидан умид қилишади.”
Эпштейн билан боғлиқ ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.































Изоҳлар 0
…