Хитойда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси видеоси тарқалди. Автобус кабинасида ўрнатилган камералар автобус ҳайдовчиси уни бошқараётган вақтда ухлаб қолганини қайд қилган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Видеодан у бир неча бор уйқудан уйғониб, яна уйқуга кетганини кўриш мумкин. Бундай хавфли сафар узоқ давом этмади: ҳайдовчи ўзи билан бир полосада кетаётган юк машинасини пайқамай қолиб, ўз вақтида бошқа полосага ўтишга улгура олмаган ва катта тезликда унинг ортидан келиб урилган.
Зарба шунчалик кучли бўлганки, унинг вақтида камерадаги тасвир бир неча сонияга йўқолиб қолган. Ҳайдовчи тўқнашувдан кейин 40 метр ўтибгина автобусни тўхтата олган. Маълум қилинишича, автобусда 84 йўловчи бўлган. Бир неча киши жароҳат олган, бир киши эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Кейинроқ у вафот этган. Ҳайдовчи полиция томонидан ҳибсга олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади