09:58 / 08.03.2017
6 950

Трамп Обаманинг яна бир қарорини "даҳшатли" деб атади

Трамп Обаманинг яна бир қарорини "даҳшатли" деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обамани Гуантанамо турмасидан юздан кўпроқ экстремистларни озод қилгани учун танқид қилди. Трампнинг айтишича, бу маҳбуслар яна жанг майдонларига қайтишган. Бу ҳақда Трамп твиттерда маълум қилди, деб хабар беради Kun нашри.

"Обама маъмурияти томонидан Гуантанамодан озод қилинган 122 нафар тажовузкор маҳбус яна жанг майдонларига қайтган. Яна бир даҳшатли қарор", деб ёзган Трамп.

6 март куни АҚШ мудофаа вазирлигининг расмий вакили, ҳарбий-денгиз кучлари капитани Жефф Дэвис 2 март куни америкалик ҳарбийлар томонидан Ямандаги нишонларга зарба берилган вақтда "Арабистон яриморолидаги Ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг жангариси, Муҳаммад Тахар каби маълум бўлган Ёсир ал-Силмий ўлдирилганини маълум қилди. Пентагон вакилининг айтишича, бу жангари 2002-2009 йилларда АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасидаги турмада сақланган, сўнгра озод қилиниб, Яманга депортация қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Обаманинг яна бир қарорини "даҳшатли" деб атади