
Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги ҳарбий шифохона босқинчиларнинг ҳужумига учради. 4 нафар террорчининг шифохона биносига бостириб кириб, ўққа тутишлари натижасида 31 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Qalampir” сайти хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишига қараганда, босқинчилар оқ халатда бўлишган. Улардан бири бино ташқарисида қолган, яна 3 нафари эса шифохонанинг ичкарисига киришган.
Воқеа 8 март куни кундузи содир бўлган. Шифохона эса Қобулдаги АҚШ элчихонаси яқинида жойлашган. Афғонистон разведка хизмати айни вақтда юз берган воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
“Pajhwok Afghan News” агентлиги юз берган теракт сабаб 49 киши вафот этганини ва 76 киши жароҳатланганини хабар қилди. Ҳозирча воқеа қайси террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилганлиги номаъум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар