Россияда томлардан қор ва музлар тушиши натижасида 9 киши ҳалок бўлди

Россияда бир ҳафта ичида томлардан қор ва муз тушиши билан боғлиқ ҳодисалар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, ўтган ҳафта 32 та ҳудудда хавфли ва ноқулай об-ҳаво ҳодисалари фонида вазият мураккаблашган. 25 та ҳудудда томлардан қор ва муз тушиши билан боғлиқ 60 дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 24 киши жароҳат олган, улардан 9 нафари вафот этган.
Мутахассислар бундай кунларда бинолар томи ва айвонлари атрофида юришда максимал эҳтиёт бўлишни, муз осилиб турган жойлардан йироқроқ ўтишни тавсия қилади. Ҳозирча ҳодисаларнинг алоҳида тафсилотлари очиқланмаган, аммо вазирлик ҳудудларда томларни ўз вақтида тозалаш ва хавфли зоналарни белгилаш зарурлигини яна бир бор эслатган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!