19:10 / 11.03.2017
5 576

Дамашқдаги портлашларда 40 нафар Ироқ фуқароси ҳалок бўлди

Дамашқдаги портлашларда 40 нафар Ироқ фуқароси ҳалок бўлди

Ироқ ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эрталаб Сурия пойтахтининг Боб Мусалла туманида рўй берган икки портлаш оқибатида мамлакатнинг 40 нафар фуқароси ҳалок бўлгани, 120 инсон жароҳат олганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Кун нашри.

"Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслар портлатилгани оқибатида тахминан 40 нафар ироқлик ҳалок бўлди ва 120 нафари жароҳат олди", - дея хабар берди Ироқ ТИВ. Шунингдек таъкидланишича, воқеалар ривожини Дамашқдаги элчихона орқали кузатилмоқда.

Идора хабарига кўра, ироқликлар Боб ас-Сағир туманидаги муқаддас қадамжоларга зиёратга боришган.

Баёнотда таъкидланишича, Ироқ ТИВ Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда “барча қурбонлар ва жароҳат олганларни аниқлаш”, шунингдек “ҳалок бўлганлар жасадини самолётларда олиб келиш учун инқироз гуруҳини ташкил этди”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дамашқдаги портлашларда 40 нафар Ироқ фуқароси ҳалок бўлди