21:42 / 14.03.2017
8 659

CNN Путин ҳақида фильм кўрсатди: “Дунёдаги энг қудратли киши” (видео)

CNN Путин ҳақида фильм кўрсатди: “Дунёдаги энг қудратли киши” (видео)

Американинг CNN телеканали 13 март куни Россия президенти Владимир Путинга бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этди, деб ёзади Hilol.uz нашри. “Дунёдаги энг қудратли киши” деб номланган 45 дақиқалик картина муаллифи – журналист Фарид Закариё.

Закариёнинг фикрича, Россия президенти қўл остида ҳокимиятни тўплаш бўйича АҚШ ва Хитой етакчиларидан устунроқ ва шунинг учун ҳам дунёнинг энг қудратли кишисидир. Ҳужжатли фильмда Путиннинг ҳокимиятга келишидан тортиб ҳозирги кунгача бўлган тарихи, АҚШдаги сайловга таъсири ва тўплаган бойликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда асосий экспертлар сифатида Россия сиёсати билан яқиндан таниш журналистлар – Юлия Иоффе, Маша Гессен ва The New Yorker бош муҳаррири Дэвид Ремник, Путин номидан эса унинг матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этган.
[media=https://youtu.be/GzrFJvuQ9T4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » CNN Путин ҳақида фильм кўрсатди: “Дунёдаги энг қудратли киши” (видео)