date

Трамп барча давлатларга 10 фоизлик бож жорий қилди

Трамп барча давлатларга 10 фоизлик бож жорий қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп барча давлатларга нисбатан қўшимча 10 фоизлик тариф жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Президентнинг ёзишича, қарор Овал идорасида имзоланган ва дарҳол кучга киради. У мазкур қадамни иқтисодий сиёсатда муҳим чора сифатида баҳолаган.

Оқ уй маълумотига кўра, декларация АҚШга кириб келадиган товарларга импорт божи жорий этади. Тартиб 24 февралдан амалга киритилиб, 150 кун давомида қўлланилади.

Бундан аввал АҚШ Олий суди Трамп томонидан Фавқулодда вазиятларни бошқариш тўғрисидаги қонун асосида жорий этилган тарифларни ноқонуний деб топган эди. Суд қарорида президент ваколат доирасидан чиққан ҳолда мазкур қонунга таянгани қайд этилган.

Шундан сўнг Трамп барча тарифлар амалда сақланиб қолишини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур чоралар иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп барча давлатларга 10 фоизлик бож жорий қилди