date

АҚШ ва Хитой ўртасида янги савдо мулоқоти бошланади

АҚШ ва Хитой ўртасида янги савдо мулоқоти бошланади

АҚШ президенти Доналд Трамп савдо муносабатларидаги таранглик фонида Хитойга расмий ташриф буюриши кутилмоқда, деб Reuters хабар берди. Сафар 31 мартдан 2 апрелгача давом этиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Трампнинг Хитой раҳбари Си Сзинпин билан учрашуви кўзда тутилган. Бу икки давлат етакчиларининг ўтган йил октябр ойидан бери илк юзма-юз мулоқоти бўлади.

Хабарларга кўра, томонлар савдо келишувини узайтириш масаласини муҳокама қилади. Шунингдек, тарифлар, соя ҳамда ноёб ресурслар экспорти ва гиёҳванд моддалар устидан назорат мавзулари ҳам кун тартибига киритилган.

Айни пайтда, Си Сзинпин АҚШнинг Тайванга қурол етказиб бериш режаларидан хавотирда эканини билдирган. Ушбу масала ҳам музокараларда кўтарилиши мумкин.

Бундан аввал Bloomberg АҚШ Тайванга аввал кечиктирилган бир қатор қурол тизимларини тезлаштирилган тартибда етказиб беришни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Хитой ўртасида янги савдо мулоқоти бошланади