date

Калифорниядаги қор кўчкисида бедарак йўқолган тўққизинчи жасад топилди

Калифорниядаги қор кўчкисида бедарак йўқолган тўққизинчи жасад топилди

Қутқарувчилар Калифорниядаги Касл-Пик тоғида кўчкидан кейин бедарак йўқолган тўққизинчи чанғичининг жасадини топди. Жами 15 киши қор остида қолган.

Оқибатда тўрт нафар эркак ва икки нафар аёл тирик қолган ҳолда қутқариб олинди. Қолган тўққиз нафар чанғичи ҳалок бўлгани маълум қилинди.

"The New York Times" нашри хабар беришича, кўчки 17 февраль куни содир бўлган. Олти киши смартфонидаги SOS функцияси орқали ёрдам сўраганидан кейин қутқарилган.

Омон қолганлар қутқарувчиларни уч нафар қурбон жасади топилган жойга бошлаб борган. Кейинроқ яна беш нафар чанғичининг жасади аниқланган.

Тўққизинчи қурбоннинг жасади қидирув ишлари бошланганидан бир ҳафта ўтгач топилган. Қидирув-қутқарув ишлари қийин шароитда олиб борилган.

Барча 15 чанғичи Касл-Пик ҳудудида ёввойи табиат бағридаги саёҳатни якунлаётган гуруҳ аъзолари бўлган. Улар орасида тўрт нафар профессионал гид ва бу ҳудудга тез-тез келиб турадиган дўстлар гуруҳи ҳам бор эди.

Нашр маълумотларига кўра, минтақада кучли қор бўрони кутилган ва саёҳат бошланишидан олдин кўчки хавфи юқори экани ҳақида огоҳлантириш амал қилган. Шу сабаб хавф омиллари олдиндан қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Калифорниядаги қор кўчкисида бедарак йўқолган тўққизинчи жасад топилди