date

Уоррен: Эрондаги мактабга зарба — катта хатолик

Уоррен: Эрондаги мактабга зарба — катта хатолик

АҚШ сенатори Элизабет Уоррен Эрондаги қизлар таълим муассасасига берилган зарба юзасидан кескин баёнот берди.

Унинг айтишича, Дональд Трамп маъмурияти ушбу мактабга бомбали ҳужум қилинганини тасдиқлаган. Уоррен бу воқеани сўнгги ўн йилликлар ичида содир бўлган энг фожиали ҳарбий хатолардан бири сифатида баҳолади.

Сенаторнинг таъкидлашича, Трамп ушбу ҳодиса ҳақида жамоатчиликка нотўғри маълумот берган. Унинг маълум қилишича, зарба оқибатида 175 нафар инсон ҳалок бўлган бўлиб, қурбонларнинг катта қисми болалардан иборат.

Уоррен шунингдек, ушбу воқеа учун масъулият масаласини ҳам кўтарди. Унинг фикрича, АҚШ мудофаа вазири Пет Хигсет лавозимидан четлатилиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Уоррен: Эрондаги мактабга зарба — катта хатолик