date

Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда қолмоқда

Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда қолмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Севдора Ҳакимжонова Измирдаги ўзи яшаган кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан йиқилиб тушган.

Ҳозирда у давлат шифохонасида даволанмоқда, шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини айтмоқда. Консулхона вазият назоратга олинганини билдирди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан диний никоҳдан ўтган, бироқ бу никоҳ расмий рўйхатдан ўтказилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида бўлиб ўтгани айтилмоқда.

Кейинчалик эр-хотин Измирга кўчиб ўтган ва куёвнинг яқин қариндошлари билан бир уйда яшаб келган. Шунингдек, Ҳакимжонованинг эри ҳам унинг ўзи каби эшитиш ва нутқида нуқсонларга эга экани маълум қилинди.

Ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жиноий иш қўзғатди. Терговчилар воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш устида ишламоқда, тўпланган материаллар эса белгиланган тартибда прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда қолмоқда