Муҳим шарт билан: Ҳоланд қимматбаҳо китобни туғилиб ўсган ҳудудига ҳадя қилди

Эрлинг Ҳоланд 1594-йилда нашр этилган қироллик сагалари тўпламини ўзи туғилган Тайм муниципалитетига ҳадя қилди. 25 ёшли футболчи китобни отаси Алф-Инге Ҳоланд билан 1,3 миллион Норвегия кронасига, яни тахминан 130 минг долларга сотиб олган. ХИИИ асрда яшаган исланд скалд шоири ва ёзувчиси Снорри Стюрлусонга нисбат бериладиган асар Норвегиянинг энг қиммат китобларидан бири ҳисобланади.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Норвегиянинг энг қиммат китобларидан бирини сотиб олиб, уни ўзининг туғилиб ўсган ҳудудига ҳадя қилди. 25 ёшли футболчи отаси Алф-Инге Ҳоланд билан бирга 1594 йилда нашр этилган қироллик сагалари тўпламини 1,3 миллион Норвегия кронасига, яъни тахминан 130 минг долларга сотиб олди.
Асар XIII асрга мансуб исланд скальд шоири ва ёзувчиси Снорри Стурлусонга нисбат берилади, унинг матнлари скандинав тарихий адабиётининг марказий манбаларидан ҳисобланади. Хабарларга кўра, Ҳоланд оиласи харидни декабрь ойида якунлаган, бироқ бу ҳақдаги хабар фақат энди расман эълон қилинди.
Шундан сўнг Ҳоланд ноёб китобни ўзи туғилган Тайм муниципалитетига топширди. Хабарларга кўра, у совға учун битта муҳим шартни қўйди: китоб маҳаллий кутубхона орқали жамоатчиликка очиқ бўлиши керак.
Мутасаддилар китоб хавфсиз шароитда сақланиши, шу билан бирга ўқувчилар ва ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлишини айтишди. Бу ҳадя одатда кенг жамоатчилик учун деярли қўл етмайдиган тарихий асарни кўпроқ одамлар кўришига имкон берадиган муҳим маданий жест сифатида таърифланди.































Изоҳлар 0
…