Конгрессменлар Давлат Думаси депутатларига Трамп пайпоқларини совға қилишди

АҚШга ташриф буюрган россиялик депутатларга кутилмаган ва ўзига хос совға тақдим этилди — уларга Доналд Трамп тасвири туширилган пайпоқлар берилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Мазкур ташриф Анна Паулина Лунанинг таклифи асосида амалга оширилмоқда. Ушбу сафар доирасида россиялик ва америкалик қонун чиқарувчилар ўртасида мулоқот ва фикр алмашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Депутатнинг тушунтиришича, АҚШ дастлаб совғаларни рад этишни сўраган эди. "Аммо биз келганимизда, концепция ўзгарди - улар бизга Трамп тасвирланган пайпоқлар ва Конгресс аъзоси (Анна Паулина) Лунанинг шахсий нишонини беришди - бу уларнинг меҳр-муҳаббатини кўрсатиш усули", деди Делягин.
Кузатувчиларнинг фикрича, бундай ноодатий ва юморга бой совғалар расмий учрашувлардаги муҳитни юмшатиш ва мулоқотни янада эркинлаштиришга хизмат қилади.
