date

Хитой янги дронни тақдим этди (видео)

Хитой янги дронни тақдим этди (видео)

Хитой технология соҳасидаги навбатдаги ютуғини намойиш қилди. Мамлакатда янги авлодга мансуб, оғир юк кўтаришга мўлжалланган вертолёт типидаги дрон омма эътиборига тақдим этилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, мазкур учувчисиз аппарат 600 килограммгача бўлган юкни бемалол ташиш имкониятига эга. Бу эса унинг логистика ва махсус операциялардаги аҳамиятини янада оширади.

Янги дрон, асосан, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Жумладан, тоғли жойлар, табиий офатлар содир бўлган ҳудудлар ҳамда жанговар шароитларда юк етказишда самарали ечим сифатида кўрилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби технологиялар келажакда нафақат ҳарбий соҳада, балки қутқарув ва гуманитар операцияларда ҳам кенг қўлланилиши мумкин. Янги дрон инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳудудларда ишончли ва тезкор ёрдам воситасига айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитой янги дронни тақдим этди (видео)