17:55 / 08.04.2017
6 041

Америка сенатори: АҚШ Саудия Арабистони ва Туркия учун жанг қилишдан чарчади


АҚШ президенти Дональд Трамп бир нарсани яхши англаши керакки, Америка кенг жамоатчилиги Қўшма Штатларнинг Сурияда бўлаётгани каби Саудия Арабистони ва Туркия шаъни учун жанг қилишдан чарчади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Виржиния штати сенати аъзоси Ричард Блэк баёнот берди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Трамп бир нарсани тезроқ тушуниши мақсадга мувофиқдир, америкаликлар Саудия Арабистони ва Туркия каби агрессив давлатлар ўрнига уруш олиб бориш мақсадида қотилликлар қилиш учун қўй каби эргашишдан чарчади", — деган Блэк.

Унинг фикрича, АҚШ Сурия можаросига аралишиб қолишига Саудия Арабистони ва Қатарнинг Сурия орқали Туркияга газ ва нефть қувурларини ўтказишни истагани сабаб бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка сенатори: АҚШ Саудия Арабистони ва Туркия учун жанг қилишдан чарчади