date

Бокуда Озарбайжон мухолифати коррупцияга қарши намойишлар бошлади

Бокуда мухолифатдаги Озарбайжон демократик кучлар миллий кенгашининг коррупцияга қарши ва сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаб этилган митинги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.

Олдинроқ кенгаш Боку расмийларига 9 апрель, якшанба куни митинг ўтказиш учун рухсат беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Бироқ расмийлар митингни 8 апрель, шанба куни ўтказишни таклиф этди ва бу мухолифатчилар томонидан қабул қилинди.

Пойтахтнинг «Маҳсул» стадионида бўлиб ўтаётган митингда «Йўқолсин коррупция!» ва «Сиёсий маҳбусларга озодлик!» каби шиорлар янграмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бокуда Озарбайжон мухолифати коррупцияга қарши намойишлар бошлади