Баскларнинг ETА миллатчилик гуруҳи жангарилари ўз ихтиёри билан қуролларини топшира бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
17 март куни баскларнинг Франциядаги айирмачилари бўлинмаси «Тинчлик ўрнатиш жараёни доирасида қуролсизланиш» акциясини эълон қилган эди. 8 апрель ETА жангарилари ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш учун энг сўнгги кун деб белгиланган эди.
Шунга бағишланган маросим вақтида ETА вакиллари Франция ҳукуматига 118 та ўқотар қурол, 25 минг патрон ва қарийб 3000 кг портловчи моддалар жойлашган ҳудудни ошкор қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.