08:15 / 09.04.2017
5 758

Швеция Стокгольмдаги теракт туфайли қочоқларни қабул қилишни камайтирмоқчи эмас


Стокгольмдаги теракт Швеция ҳукуматинининг ўз миграция сиёсатини ўзгартиришига мажбур қилмайди. Бу ҳақида 8 апрель, шанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Маргот Валлстрём маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС»га таяниб "Дарё.уз" нашри.
«Биз ўз миграция сиёсатимизни давом эттирамиз ва аввалгидек бошпана бериш ҳуқуқини ҳурмат қилишни давом этамиз. Бу теракт бизни қўрқита олмайди», — деди вазир.

Полиция одамлардан шаҳар марказига келмасликни илтимос қилаётганига қарамай, кўплаб инсонлар теракт содир бўлган жойга гуллар ва шамлар кўтариб келмоқда. Валлстрём ҳам шанба куни воқеа жойига бориб, Дроттнинггатан кўчаси панжарасига гул қўйди.

Швеция 2015 йилдан бери 163 минг қочоқларни қабул қилиб, Европа Иттифоқи давлатлари орасида аҳоли жон бошига нисбатан рекорд кўрсаткичга эришди.

7-аперел, жума куни Spendrups компаниясига тегишли бўлган ўғирлаб кетилган юк машинаси Стокгольм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамлар устига ҳайдаган. Полиция маълумотларига кўра, 15 киши жароҳат олган, улардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир, тўрт киши ҳалок бўлган.

Теракт иши бўйича 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган, уни ИШИД террорчилик ташкилотига алоқаси борлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция Стокгольмдаги теракт туфайли қочоқларни қабул қилишни камайтирмоқчи эмас