АҚШ Эрон ҳарбийларига ёрдам берганларга қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ Молия вазирлиги Эрон ҳарбийларига қурол ва технологиялар етказиб беришда ёрдам берганликда айбланган 10 нафар шахс ва компанияга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, чекловлар Яқин Шарқ, Осиё ва Шарқий Европа ҳудудларида фаолият юритувчи шахс ва ташкилотларга қаратилган. Вашингтон уларни қурол-яроғ етказиб бериш ҳамда Эроннинг “Шаҳид” туркумидаги дронлари ва баллистик ракета дастури учун керакли хомашёларни етказишда иштирок этганликда айбламоқда.
Санкциялар рўйхатига Хитой, Гонконг ва БААда рўйхатдан ўтган компаниялар, шунингдек, Беларусь, Эрон ва Хитой фуқаролари киритилган. АҚШ томони мазкур чекловлар орқали Эроннинг ҳарбий таъминот тармоқларига босимни кучайтиришни мақсад қилганини билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!