Швеция полицияси теракт ижрочисини ушлаганини таъкидламоқда

  • 10 апрель 2017, 19:51
  • 4 248
  • Дунё
  • Швеция полицияси теракт ижрочисини ушлаганини таъкидламоқда
    Швеция полицияси ўзбекистонлик 39 ёшли Раҳим Оқилов Стокҳолмдаги теракт ижрочиси эканлигига ишончи комил эканлигини айтмоқда. Бу ҳақида Давлат полицияси раҳбари Дан Элиассон матбуот анжуманида билдириб ўтган, деб хабар беради ТАССга асосланиб "Кун.уз" нашри.

    Илгарироқ қўлга олинган шахснинг ўзи ҳам Кунгсхолмен туманидаги Кроноберг тергов изоляторида ўтказилган тергов давомида жиноятига иқрор бўлган. У ИШИД террорчилик ташкилоти буйруғига кўра ҳаракат қилганини айтиб ўтган.

    Полиция шунингдек, терактнинг эҳтимолли ижрочиси ва бу иш бўйича қўлга олинган иккинчи одам ўртасида боғлиқлик борлигини ҳам аниқлаган. "Биз 39 ёшли қўлга олинган инсон ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлайдик. Ҳозирча бундан ортиғини ошкор эта олмаймиз", — деган Элиассон.

    Хавфсизлик полицияси Стокҳолмда юз берган теракт учун ўч олишларидан хавфсираб, ҳанузгача ўнг экстремистларни кузатишда давом этмоқда. "Бу инсонларнинг аксарияти норози, бундай доираларда кўп ишлар бўлади", — деган полиция раҳбари Андерс Торнберг. Унинг сўзларига кўра, 600 га яқин тергов ўтказилган. Ҳали олдинда қилинадиган ишлар жуда кўп, суриштирув ишлари бир йилга чўзилиши мумкин, деган полициядагилар

    Якшанба куни ўтган матбуот анжуманида тартиб посбонлари терактга алоқадорликда гумонланиб, беш киши қўлга олинганини айтишган эди.

    7 апрель куни олиб қочилган юк машинаси Стокҳолм марказидаги фақат пиёдалар учун мўлжалланган Дроттнинггатан кўчасида 550 метр юриб, инсонлар устига ҳайдалган. Полиция маълумотларига кўра, 15 киши жароҳатланган, тўрт инсон ҳаётдан кўз юмган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Швеция полицияси теракт ижрочисини ушлаганини таъкидламоқда