7 638
Шимолий Корея АҚШ тажовузи рўй берган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини йўқ қилишга ваъда берди
КХДР АҚШ ҳарбий базаларига олдини олувчи зарба бериш билан таҳдид қилди. Корея халқ армияси бош штаби вакили баёнотида тажовуз уюштирилган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини ҳам йўқ қилишга ваъда берилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар берди.
«Барча сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий фитналар армия ва халқимизнинг ўта қудратли жавоби билан йўққа чиқарилади. Бу жавоб қуруқлик, сув ва ҳавода тўсатдан олдини олувчи зарба бериш вариантларини ўз ичига олади», — дейилади баёнотда.
Зарба учун эҳтимолий объектлар сифатида АҚШнинг Осан, Кунсан ва Пхёнтхэкдаги ҳарбий базалари, шунингдек, Жанубий Корея президентининг «Чхонвадэ» қароргоҳи келтирилган. Шунингдек, бош штаби вакили КХДР ракеталари АҚШ ва Япониядаги базаларга ҳам қаратилганини эслатиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди