date
views 5 557

АҚШда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди

АҚШда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди
АҚШнинг Мэриленд штатида UH-60 Black Hawk ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлди, яна 2 нафари оғир жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, ҳаво кемаси 17 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 13:37 (Тошкент вақти билан 22:37)да, ўқув-машғулотлар пайтида ҳалокатга учраган. Вертолёт Виржиния штатининг Дэйвисон аэродромидан йўлга чиқиб, Леонардтаун шаҳри (Мэриленд штати)даги гофл майдонига қулади.

Вертолёт бортида уч киши бўлган. Ҳалокатда омон қолганлардан бири оғир, иккинчиси эса ўта оғир аҳволда экани таъкидланмоқда. АҚШ армияси ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 1 киши ҳаётдан кўз юмди