Ҳиллари Клинтон Обамадан кечирим сўраган

  • 18 апрель 2017, 22:32
  • 6 001
  • Дунё
  • Ҳиллари Клинтон Обамадан кечирим сўраган
    АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШда ўтган 2016 йилги президентлик сайловларидаги мағлубияти учун АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамадан кечирим сўраган деб ёзади Кун нашри.

    Бу ҳақда "Рўёбга чиқмаган: Ҳиллари Клинтоннинг кампанияси ичида" деб номланган китобдан парча чоп этган The Washington Post нашри маълум қилди.

    Нашрнинг ёзишича, сайлов натижаси аниқ бўлган кеча Обама Клинтонга мағлубиятни тан олиш таклифи билан қўнғироқ қилган. Клинтон бунга рози бўлган ва сайловларда ғолиб бўлган Дональд Трампни телефон орқали табриклаган.

    Бир неча дақиқа ўтиб Клинтон Обамага қўнғироқ қилиб, сайловдаги мағлубияти учун кечирим сўраган.

    "Жаноб президент, кечиринг", деб айтган Клинтон.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ҳиллари Клинтон Обамадан кечирим сўраган