date

Эрон АҚШ фойдаланаётган авиабазага зарба берганини маълум қилди

Эрон АҚШ фойдаланаётган авиабазага зарба берганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШнинг Бандар-Аббос ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан америкаликлар фойдаланаётган авиабазага зарба берилганини маълум қилди. Эрон давлат телеканали IRIB хабарига кўра, АҚШ ҳарбийлари аввал Бандар-Аббос аэропорти яқинидаги объектга ҳаводан ҳужум қилган.

Tasnim агентлиги маълумотича, Эрон томонининг жавоб зарбалари маҳаллий вақт билан соат 04:50 атрофида амалга оширилган. Бироқ нишонга олинган авиабазанинг аниқ жойлашуви ҳозирча ошкор қилинмаган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM эса америкалик ҳарбийлар тўртта эронлик камикадзе-дронни уриб туширганини ва Бандар-Аббосдаги дронларни бошқариш станциясига зарба берганини тасдиқлади. Қўмондонлик бу ҳаракатлар “фақат мудофаа мақсадида” ва ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш учун амалга оширилганини билдирди.

Шу билан бирга, АҚШ оммавий ахборот воситалари Қувайтдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракета ва дрон ҳужумларини қайтарганини хабар қилмоқда. Ҳозирча томонлар эҳтимолий талафотлар ва моддий зарар ҳақида аниқ маълумот бергани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШ фойдаланаётган авиабазага зарба берганини маълум қилди