date

Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимининг уйидан 303 та олтин қуймаси чиқди

Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимининг уйидан 303 та олтин қуймаси чиқди

АҚШда Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Девид Раш билан боғлиқ йирик иш фош этилди. The Washington Post хабарига кўра, унинг Виржиниядаги уйидан 40 миллион долларлик 303 та олтин қуймаси топилган.

Тинтув давомида ФҚБ ходимлари қарийб 2 миллион доллар нақд пул ҳамда 35 та люкс тоифадаги соатларни ҳам аниқлаган. Прокуратура маълумотларига кўра, Раш олтин ва хорижий валюталарни “хизмат харажатлари” учун кераклигини айтиб талаб қилган.

Терговга кўра, у 2025 йил ноябридан 2026 йил мартигача иш берувчисидан бир неча бор катта миқдорда хорижий валюта ва олтин қуймаларини сўраган. Бундан ташқари, Раш йиллар давомида ўзининг маълумоти ва ҳарбий хизмати ҳақида ёлғон маълумот бергани ҳам айтилмоқда.

Ҳозирда Девид Раш АҚШ Маршаллар хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда. Унинг ҳибсга олиниши бўйича суд мажлиси 5 июнга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимининг уйидан 303 та олтин қуймаси чиқди