date

Кабутарларнинг “GPS” тизими қаерда жойлашгани маълум бўлди

Yashil butalar fonida inson qo'lidan uchib ketayotgan kulrang kaptar.

Кабутарларнинг минг километрлаб масофадан ҳам ўз манзилини аниқ топиб қайтиши узоқ йиллардан буён олимларни қизиқтириб келади. Энди эса тадқиқотчилар бу ноёб қобилият ортида кутилмаган механизм яширинганини аниқлашди.

Германиядаги Бонн университети ҳамда Макс Планк ҳайвонлар хулқ-атвори институти олимлари томонидан ўтказилган янги тадқиқот кабутарларнинг навигация сири уларнинг жигари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Илмий иш нуфузли Science журналида эълон қилинган.

Тадқиқот давомида мутахассислар кабутарлар жигарида кучли магнит хусусиятига эга бўлган махсус иммун ҳужайраларни аниқлади. Ушбу ҳужайралар темир моддасини тўплаши сабабли Ернинг магнит майдонини сезиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Олимлар ўтказган тажрибалар қизиқ натижа берди. Жигаридаги мазкур ҳужайралар вақтинча камайтирилган кабутарлар булутли ҳавода йўналишни топишда қийналган. Бироқ қуёшли кунларда улар деярли муаммосиз парвоз қилишда давом этган.

Мутахассислар фикрича, кабутарлар йўл топишда бир вақтнинг ўзида бир нечта усулдан фойдаланади. Қуёш нури ва ташқи белгилардан ташқари, Ернинг магнит майдони ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ана шу жараёнда жигардаги махсус ҳужайралар асосий рол ўйнаши мумкин.

Тадқиқот муаллифлари бу кашфиёт ҳайвонларда магнит сезгирлигининг аввал номаълум бўлган механизмини очиб берганини таъкидламоқда.

Қизиғи шундаки, кабутарлар инсоният тарихида асрлар давомида ишончли “хат ташувчи” сифатида хизмат қилган. Улар орқали қадимги давлатлар, ҳарбий қўшинлар ва ҳатто йирик ахборот агентликлари муҳим хабарларни тезкор етказиб турган.

Янги кашфиёт эса кабутарларнинг бу ҳайратланарли қобилияти ортида қандай табиий механизмлар яширинганига янада ойдинлик киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Кабутарларнинг “GPS” тизими қаерда жойлашгани маълум бўлди