Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи бўлимининг етакчиси 27 апрелда АҚШ ва афғон хавфсизлик кучларининг махсус операциясида ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис маълум қилди.
"Операциядан мақсад ИШИДнинг Афғонистондаги амири Абдул Ҳасиб бўлган. Бизда у йўқ қилинганининг исботи йўқ, бироқ у нишонга олинган. Биз у операция вақтида ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдамиз", деб айтди Дэвис матбуот-анжуманда.
Дэвиснинг айтишича, операцияда 50 нафар америкалик рейнжер ва 40 нафар афғон ҳарбийси иштирок этган. Шунингдек, Нангарҳор вилоятида ўтган операция вақтида ИШИДнинг 35 жангариси, жумладан бир неча қўмондони йўқ қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди