
Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Ўзган туманида тупроқ кўчиши оқибатида бир қатор уйлар тупроқ тагида қолди. Бу ҳақда мамлакат ФВВ хабар берди деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.
Бугун, 29 апрель куни эрталаб Аю қишлоғида миллион кубометр ҳажмли катта тупроқ кўчиши кузатилди. Оқибатда 24 киши яшайдиган уйлар кўчки остида қолди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келди ва қутқарув-қидирув ишларини бошлаб юборди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар