
Франция президентлиги учун 7 май куни бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра ғалаба қозонган Эммануэль Макрон иқтисодиёт, демократия ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мамлакат олдида турган асосий вазифалар эканини билдирди. У президентлик сайловидан кейинги илк баёнотида шу ҳақда сўз юритди, деб ёзади Kun.uz сайти.
Аввал хабар берганимиздек, "Олға" ҳаракати асосчиси Эммануэль Макрон Франциядаги президентлик сайловларининг 2-босқичида 65,82 фоиз овоз билан ғалаба қилди.
35 млн (98,26 фоиз) бюллетень кўриб чиқилгандан кейин Макронга 20,4 млн сайловчи овоз бергани маълум бўлди.
"Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен 10,6 млн (34,18 фоиз) овоз тўплади ва ўз отаси Жан-Мари Ле Пеннинг натижаларини деярли 2 баробарга яхшилай олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар