Мужтабо Хоманаий: “Трампнинг имзоси энди ишончга арзимайди”

Мужтабо Хоманаий: “Трампнинг имзоси энди ишончга арзимайди”

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШни Эрон билан тузилган келишувларга бир неча бор амал қилмаганликда айблаб, бу ҳолат АҚШ Президенти Доналд Трамп имзосининг ишончлилигига жиддий путур етказганини таъкидлади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Хоманаий баёнотида Вашингтон Эрон билан эришилган англашув меморандумлари ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бир неча бор бузганини қайд этди. Унинг фикрича, бу АҚШ раҳбари имзосининг “бутунлай қадрсиз ва ишончсиз” эканини яққол намоён қилган.

Эрон олий раҳбари, шунингдек, АҚШни кескин оҳангда огоҳлантириб, “Эрон халқи ва қаршилик фронти керак бўлса, Америкага унутилмас сабоқ бера олишини” таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар