"Қора дельфин" колониясидаги қотил турмуш қурди

Қозон шаҳридаги мактабга уюштирилган қуролли ҳужум учун умрбод озодликдан маҳрум этилган Илназ Галявиев Россиянинг энг қаттиқ тартибли жазони ижро этиш муассасаларидан бири — "Қора дельфин" колониясида расмий никоҳдан ўтди.
Россия ОАВ хабарларига кўра, унинг турмуш ўртоғи Москва шаҳрида яшовчи, журналистика йўналишида таҳсил олаётган 18 ёшли қиз ҳисобланади. Никоҳ маросими Оренбург вилоятининг Сол-Илетск шаҳрида жойлашган колонияда амалдаги қонунчилик асосида расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, Россия жазони ижро этиш тизими қоидаларига кўра, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган маҳкумлар турмуш қуриш ҳуқуқига эга. Бироқ улар учун учрашувлар қатъий чекланган бўлиб, эр-хотин йилига атиги бир марта учрашиши мумкин.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар бу ҳолатдан ҳайратланган бўлса, бошқалар эса амалдаги қонунчилик маҳкумларга ҳам шахсий ҳаётга оид айрим ҳуқуқларни сақлаб қолишини эслатиб ўтган.































Изоҳлар 0
…