Конго Эбола эпидемияси домида: 3 миллионга яқин бола хавфда

Конго Эбола эпидемияси домида: 3 миллионга яқин бола хавфда

Конго Демократик Республикасининг шарқида Эбола эпидемияси болалар учун тобора катта хавфга айланмоқда. ЮНИСЕФ хабар беришича, касалланганлар сони қарийб 1000 нафарга етган, 3 миллионга яқин вояга етмаган эса юқори хавфли ҳудудларда яшамоқда.

ЮНИСЕФ ижрочи директори Кэтрин Рассел Итурида Эбола сабаб онасини ёки ҳар икки ота-онасини йўқотган болалар борлигини айтди. 19 июнь ҳолатида болалар ва ўсмирлар тасдиқланган касалланишларнинг қарийб 15 фоизини ташкил этган. Вафот этганларнинг 25 фоиздан зиёди ҳам шу ёш тоифасига тўғри келган.

Болалар ва ўсмирларнинг касалликдан вафот этиш эҳтимоли катталарга қараганда деярли икки баробар юқори. Монгбвалу, Рвампара ва Буниа асосий ўчоқлар бўлиб қолмоқда. Шимолий Киву ҳамда Жанубий Кивуда ҳам ҳолатлар қайд этилган.

Итурида ота-онасидан айрилган 135 нафар бола психологик ёрдам, ижтимоий хизмат ва муқобил парвариш билан қамраб олинган. Даволаш марказида ота-онасидан ажралган чақалоқлар учун махсус боғча ишлаяпти, яна иккита марказ очилиши кутилмоқда. Эпидемия айрим болаларни мактаб, тиббий ёрдам, озиқ-овқат, тоза сув ва санитария хизматларидан ҳам узиб қўймоқда. Бу вазият уларнинг кундалик ҳаётини янада оғирлаштирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар