Эронлик келин маҳрга олтин эмас, 313 та бепул операция сўраб тармоқларда барчани ҳайратлантирди

Эронлик келин маҳрга олтин эмас, 313 та бепул операция сўраб тармоқларда барчани ҳайратлантирди

Эроннинг Машҳад шаҳридаги муқаддас Имом Ризо зиёратгоҳида 2026 йилда ўтган никоҳ маросимида ўзига хос келишув қайд этилди. Келин ҳам, куёв ҳам тиббиёт соҳасида фаолият юритадиган шифокорлар экани айтилмоқда.

Никоҳ вақтида келин маҳр сифатида олтин тақинчоқлар, пул ёки мол-мулк талаб қилмаган. У куёвдан даволаниш харажатини кўтара олмайдиган беморлар учун бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказишни сўраган.

Куёв келиннинг бу талабини қабул қилиб, ҳаёти давомида 313 нафар кам таъминланган инсонни ҳақ олмасдан операция қилишга ваъда берган.

Шу тариқа, ушбу оиланинг никоҳ келишувидаги маҳр келиннинг шахсий эҳтиёжи учун эмас, тиббий ёрдамга муҳтож одамларни қўллаб-қувватлаш учун белгиланди. Куёв энди ваъда қилинган операцияларни касбий фаолияти давомида босқичма-босқич амалга ошириши керак бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар